Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ер ости бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланиш - вақт талаби

09.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари Соҳибжон ИСМОИЛОВ ва Полянте СВЕШНИКОВнинг муҳокама этилаётган ““Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси* бўйича изоҳлари.

 

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Соҳибжон ИСМОИЛОВнинг қайд қилишича, мамлакатимизда минерал хом ашёга бўлган талабларни ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер қаъридан оқилона, комплекс фойдаланилиши ер қаъри, атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини, ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлашдан, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан, шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.  

 

Шу боис йигирма йил олдин  қабул қилинган ва кейинчалик янги таҳрирда кучга кирган  “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда - Қонун) мувофиқ мавжуд норматив базани янада такомиллаштириш, мазкур соҳага инвестицияларни жалб қилган ҳолда ер ости бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларда охирги беш  йилда 27 та меъёрий ҳужжат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг 1 та Қонуни, давлат раҳбарининг 4 та ҳужжати ва Ҳукуматнинг 22 та қарорлари тайёрланди ва қабул қилинди.

 

Мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва тадбиркорликнинг ривожланиши сабабидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга оид масалаларни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, геология тармоғида ўтказилаётган таркибий ўзгартиришлар ва фойдали қазилмалар захираларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар мазкур йўналишдаги норматив базани янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

 

Шу туфайли белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда  Ҳукумат томонидан парламентга Қонун лойихаси киритилмоқда.

 

Унга мувофиқ:

 

- Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 710-II-сон “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги  ЎРҚ-373-сон янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ) Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Қонунга айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Қўриқланадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳририга мувофиқ:

 

а) қўриқланадиган табиий ҳудудлар жумласида “алоҳида” сўзи мавжуд эмас, шу сабабли ушбу сўзни “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларидан чиқариш таклиф қилинади;

 

б) Ушбу Қонуннинг 26 ва 30-моддаларига мувофиқ ноёб геологик ва минерал ҳосилаларни сақлаш учун мўлжалланган ҳудудлар буюртма қўриқхоналар ҳисобланади ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар тоифасига киради.

 

Шу сабабли “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига қуйидаги таҳрирда ўзгартиш киритиш таклиф қилинади: “қўриқланадиган геологик объектлар – илмий ва ўқув полигонлари, геологик буюртма қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари”.

 

- Давлат раҳбарининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорига мувофиқ илгари Давлат геология қўмитаси томонидан бажариладиган геология-қидирув ишларини ўтказиш вазифалари қўмита,  Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари (бундан буён - КМК) ўртасида, таркибида йўналишлар бўйича махсус илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил қилган ҳолда, бўлинган.

 

Ҳукуматнинг 2012 йил 30 майдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан Давлат геология қўмитаси томонидан КМК билан биргаликда ҳар йили геология-қидирув ишларининг йиллик Дастурлари шакллантирилади ва амалга оширилади. Геологик лойиҳаларни молиялаштирувчи асосий манба бўлиб Давлат бюджети маблағлари ҳисобланади. Шу билан бирга айрим геологик лойиҳалар комбинатларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ҳар йили тузиладиган Дастур бўйича углеводород хом ашёлари учун геология-қидирув ишлари олиб борилади. Лойиҳаларнинг асосий қисми компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

“Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига асосан ер қаърини геологик ўрганиш корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда лицензиялар олиш талаб қилинади.1

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган Низом нормаларига мувофиқ лицензия олиш жараёни маълум вақтни талаб қилади: лойиҳаларни ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини қўшимча тарзда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш, бир қатор ҳукумат қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш талаб қилинади. Бундан ташқари, Давлат бюджетига бир марталик бонус тўланиши зарур, бу эса геология-қидирув ишлари қийматининг ошишига олиб келади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа билан  Қонуннинг 25-моддасига қўшимчалар киритиш таклиф қилинади. Унинг нормалари Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан ўрнатилган тартибда келишилган, йиллик геология-қидирув ишлари Дастурлари доирасида геологик ўрганилиши корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларга татбиқ этилади;


Мамлакатимиз раҳбарининг 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сон қарори билан тасдиқланган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ лицензиялар очиқ савдолар асосида берилади. Низомда шунингдек, ғолибларни танлаш мезонлари белгиланган, унда талабгорларнинг етарли даражадаги молиявий ресурсларини, минимал техник ва технологик имкониятларининг мавжудлиги кўриб чиқилади.

 

 

Ушбу соҳа жозибадорлигини ошириш мақсадида кейинги йилларда ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар миқдори камайтирилган, талаб қилинадиган ҳужжатлар сони ҳамда очиқ савдоларни ўтказиш муддатлари қисқартирилган. Қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида аниқ рақобатли муҳит яратилди, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг роли бир мунча оширилди. Фойдаланиш учун берилган ер қаърининг 708 та участкасидан 639 тадан ортиғи ёки 90,3% хусусий корхоналар улушига тўғри келади. Улар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан охирги 4 йил мобайнида номаъдан хом ашёларнинг 105 та кони очилган, уларнинг асосий қисми қурилиш материаллари олиш учун қазиб олинмоқда.

 

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари Давлат балансида кичик ва ўрта бизнес корхоналари маблағлари ҳисобига аниқланган, узоқ вақтдан бери ишлатилмаётган баъзи конлар (ёки уларнинг участкалари) ҳам мавжуд. Мутлақ ҳуқуққа эга бўлган шахслар томонидан тегишли конларни қазиб олиш учун лицензиялар олинмаган.

 

Қонунда кейинчалик қазиб олиш учун мутлақ ҳуқуқни бериш муддатлари чекланганлигининг мавжуд эмаслиги қазиб олинмайдиган, айниқса қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун норуда хом ашёлари конлари сонининг ортишига олиб келмоқда.

 

 

Конларни ўзлаштириш уларни геологик жиҳатдан ўрганишга сарфланадиган сарф-харажатларга нисбатан кўпроқ молиявий харажатларни талаб қилганлиги сабабли кейинчалик қазиб олишга мутлақ ҳуқуққа эга бўлган айрим шахслар молиявий мезонлар бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензиялар олишга мос келмайдилар.  Мисол учун, фойдали қазилмалар захираларининг сақланишини таъминлаш ва улардан янада оқилона фойдаланиш мақсадида 2014 йилда Давлат геология қўмитаси балансига шунга ўхшаш балансда тутувчиларда қазиб олиш учун лицензиялар бўлмаган 50 та кон (ёки уларнинг участкалари) қайтарилган, деб шарҳлайди Полянте СВЕШНИКОВ.


 

Ер қаъри участкаларини фойдаланиш учун биринчи навбатда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига беришнинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида рақобатли муҳитни янада ошириш мақсадида “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига қуйидагилар бўйича нормаларни кўзда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф қилинади:

 

а) аниқланган кон (участка)ни қазиб олиш учун лицензия олишда мутлақ ҳуқуқни бериш муддатини белгилаш – фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида2;

 

б) ўз маблағлари ҳисобидан геология-қидирув ишларини олиб борган юридик ва жисмоний шахсларга, мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг конни қазиб олишда лицензия олиш учун очиқ савдоларда устувор ҳуқуқ берилишининг сақланиши.

 
 

 

Фикримизча, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши геология-қидирув ишлари самарадорлигини янада оширишга ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида рақобатли муҳитни яратиш, шунингдек мамлакатимизнинг минерал хом ашё базасидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун талабларини сифатли жорий қилишга ёрдам беради.

 



 

 

 

*“Norma.uz cайтида жойлаштирилган.



 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Йўллардаги видеокамералар қандай қонунийлаштирилади

 

Энди халқаро талаблар ва стандартлар маҳаллий истеъмолчилар ва мамлакатимиз  манфаатларини ҳимоя қилади

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Якка тартибдаги тадбиркор пистани қайта ишлаш ва қадоқлаш билан шуғулланиши мумкинми ҳамда солиқ суммаси қанча бўлади? Агар мумкин бўлмаса, МЧЖ ёки хусусий корхона шаклида ташкил этилган фирма қандай ставка бўйича солиқ тўлаши лозим - ишлаб чиқариш сифатида 5%ми ёки тайёрлов ташкилоти сифатида 33%ми?

 

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб- ... маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?

 

Жамият юридик ва жисмоний шахслардан қайта ишланмаган дуккакли экинлар - мош ва ловияни сотиб олиб янги технологик ускунада қуйидаги технологик жараённи бажаради: қобиғидан ажратиш, чанг ва ёт нарсалардан тозалаш, навларга ажратиш, қадоқлаш. Бу ҳолатда олинган маҳсулот ўзи етиштирган маҳсулот ҳисобланадими? Шу фаолиятга ихтисослашган кичик бизнес субъекти учун ХХТУТ қандай аниқланади?

 

 


1  25-моддага асосан ер қаърини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан геологик ўрганиш учун лицензия олиш талаб қилинмайди, фақат лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология фондида рўйхатга олинади.

 

2 Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича амалдаги тартибга асосан бир йил фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия олишга етарли ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах