Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3-4 декабрь кунлари давом этади

03.12.2015

Бугун соат 10.00 да мажлислар залида сенаторлар электрон шаклда рўйхатга олингандан кейин Парламентнинг юқори палатаси раиси Ниғматилла Йўлдошев тўртинчи ялпи мажлисни очиқ деб эълон қилди.

 

Шундан кейин ялпи мажлис Котибияти ва Электрон овоз бериш тизими ишини назорат қилувчи гуруҳ сайланди.

 

Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг танқидий кириш сўзида  сенат аъзоларининг аниқ вазифалари  ва юқори палата олдида турган масалалар  атрофлича ёритиб берилди.

 

 Ялпи мажлис кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди ва тасдиқланди:

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида;


2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўлланиш тартиби ҳақида;


3.  Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида;


4. «Cолиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган  асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;


5. 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида;


6. Ўзбекистон Республикасининг  «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни ҳақида;


7. «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;


8. «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;


9. «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;


10. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида;


11. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида;


12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;


13. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида;


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида;


15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

 


Тўртинчи ялпи мажлисда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Бош прокурор, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ҳамда   фуқаролик жамияти институтлари ва  ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

 

 

Маъруф УСМАНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

 

Суд қарорларининг ижроси парламент назоратида


Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш