Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қорақалпоғистон ва Хоразм корхоналари солиқлар ва валютани сотишдан озод қилинди

27.03.2017

Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПҚ–2843-сон “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

Биринчидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва ишлаб чиқариш фаолиятини олиб борадиган юридик шахслар энди ўзлари ишлаб чиқараётган саноат товарларини экспорт қилиш қисмида валюта тушумини мажбурий сотишдан озод этилди. Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ–1871-сон Фармонига 2-иловага киритилган хом ашё товарлари бундан мустасно.

 

Иккинчидан, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 1.04.2017 йилдан 1.01.2022 йилгача бўлган даврда:

  • мулк солиғи,
  • ер солиғи,
  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи,
  • Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

 

 

Имтиёзни татбиқ этиш учун кўрсатилган маҳсулотларни (унинг аниқ рўйхати 2017 йилнинг 1 апрелигача ишлаб чиқилади ва тасдиқланади) сотишдан тушадиган соф тушумнинг улуши 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши даркор.

 

Учинчидан, Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган экспортёр юридик шахслар учун республика доирасида ички юк ташишга амалдаги тариф ставкалари бўйича юкларни Ўзбекистон Давлат чегарасигача етказиб беришга темир йўл тарифларини қўллайди. Яъни йўлнинг бир қисми арзонроқ тушади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз