Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Консуллик ходимлари учун янги Устав тасдиқланади

06.04.2017

 

Консуллик уставининг янги таҳрири лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди. Унинг муҳокамаси апрель ойининг ўртасигача давом этади.

 

Маълумот учун: амалдаги Консуллик устави 29.08.1996 йилдаги 261-I-сон Қонун билан тасдиқланган.

 

Энг аввало, лойиҳада консуллик мансабдор шахси ҳамда фахрий консул (ҳозирги вақтда лавозим мавжуд эмас)нинг ҳуқуқий мақоми, уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби мустаҳкамланган. Инчунун, консуллик лавозимига 25 ёшдан кичик бўлмаган, қоидага кўра, юридик маълумотга ёки консуллик соҳасида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда бошқа олий маълумотга эга шахслар тайинланади.

 

Ўз навбатида, қабул қилувчи давлатда муносиб ижтимоий мавқега ва зарур шахсий сифатларга, касбий тажрибага ва тил билиш малакасига эга бўлган, шунингдек ўз зиммасига юклатилган консуллик вазифаларини лозим даражада бажариш имкониятига эга бўлган ҳам Ўзбекистон фуқароси, ҳам чет эл фуқароси фахрий консул бўлиши мумкин. Фахрий консул давлат хизматида турмайди ва ўз вазифаларини бажаргани учун давлатдан ҳеч қандай пул мукофоти олмайди.

 

Шунингдек, амалга ошириладиган консуллик функциялари тоифаларига ҳам аниқлик киритилди:

  • Ўзбекистон фуқаролари ва ташкилотлари мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича;
  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишларига кўмаклашиш бўйича;
  • вакиллик функциялари;
  • Ўзбекистон фуқаролиги масалалари бўйича;
  • Ўзбекистонда фуқаронинг паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш бўйича;
  • Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома (сертификат)ни расмийлаштириш ва бериш бўйича;
  • яшаш учун маблағсиз қолган фуқаро консуллик округи ҳудудида бўлган тақдирда;
  • одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш ва кўмак бериш бўйича;
  • Ўзбекистон фуқароларининг консуллик ҳисобини олиб бориш бўйича;
  • ҳибсга, қамоққа олинган, ушлаб турилган ёки бедарак йўқолган фуқароларга нисбатан;
  • чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга визалар расмийлаштириш ва бериш бўйича;
  • фуқароларимизга сайлаш ҳуқуқи ва референдумларда қатнашиш ҳуқуқини амалга оширишда кўмак бериш бўйича;
  • фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари бўйича;
  • нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича;
  • чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш бўйича;
  • ҳужжатларни талаб қилиб олиш (ФҲДЁ, таълим, меҳнат, пенсия, судланганлик, архив маълумотномалари ва бошқалар) бўйича;
  • бола асраб олиш, васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича;
  • ҳаво, денгиз ва дарё кемалари, шунингдек автомобиль ва темирйўл транспортининг ҳаракатдаги таркиби воситалари бўйича;
  • консуллик округида табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар, қуролли тўқнашувлар, оммавий тартибсизликлар ҳамда террорчилик акциялари рўй берган тақдирда Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш бўйича;
  • санитария, фитосанитария ва ветеринария муҳофазаси бўйича.

 

Ҳар бир аниқ ҳолатда лойиҳада ёзиб чиқилган аниқ ҳаракатлар алгоритми амалга оширилади.

 

Лойиҳа бўйича фахрий консулга консуллик округи ҳудудида вақтинча бўлган ёки консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳисобга олиш, бедарак йўқолган фуқароларни қидириш бўйича чоралар кўриш, сайлаш ҳуқуқини амалга оширишда кўмаклашиш, консуллик округида доимий яшаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, консуллик округи ҳудудида бўлган ҳаво, денгиз ҳамда дарё кемалари ва бошқа транспорт воситаларига ҳамда уларнинг экипажлари аъзоларига кўмак кўрсатиш кабилар юкланади.

 

Лойиҳа муҳокама босиқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,  
экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_