Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Шоир ва ёзувчилар ҳайкаллари Миллий боғ ҳудудига кўчирилади

19.04.2017


Алишер Навоий номидаги Миллий боғда Адиблар хиёбони барпо этилади ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун янги бино қурилади.

 

Бу Президентнинг қарорида кўзда тутилган, унинг матнини ЎзА тарқатди.

 

Хиёбонга Ҳамид Олимжон, шунингдек халқ шоирлари Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари кўчирилади.

 

Шунингдек, уч нафар Ўзбекистон Қаҳрамони: атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов, халқ шоирлари Эркин Воҳидов ва Абдулла Ориповга янги ҳайкаллар ўрнатилади. Халқ шоири Муҳаммад Юсуфга ҳам ҳайкал ўрнатилади. Уларни ишлаб чиқиш учун ижодий танлов эълон қилинди.

 

Шунингдек, қарорда илгари Миллий боғда Алишер Навоий (1991 й.), халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор (2007 й.), халқ ёзувчиси Ойбек (2010 й.), Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова (2013 й.) хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ўрнатилганлиги қайд этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.