Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пойтахтимиз аквапарклари - 2017: корпоратив ва шахсий ҳордиқ чиқариш

02.06.2017

Сув аттракционлари ёш оилалар ва болалар учун ўта оммалашган ҳордиқ чиқариш тури бўлиш билан бирга турли компаниялар ходимларини ҳам ўзига жалб этади. Чунки аквапаркларда корпоратив тадбирлар ўтказиш ёки ходимлар ҳордиқ чиқариши учун чипталарни улгуржи харид қилиш мумкин.

 

Тадбиркорлар манфаатлари ҳақида ғамхўрлик қилиб ва аквапаркларга мурожаат этиб, биз ташкилотлар учун ушбу муассасаларда чегирмалар мавжудлиги билан қизиқдик. Пул ўтказиш йўли билан тўловни амалга ошириш масаласи ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Сўровнома натижалари қуйидаги жадвалда ўз аксини топди.

 

 

Номи ва мўлжал

Иш вақти

Дам олиш вақтлари

Катталар учун нарх

Болалар учун нарх

Корпоратив мижозлар учун нарх

Тўлов шакли

«Аквапарк № 1» (Тошкентлэнд, телеминора)

11:00-19:00

3 соат

40 минг сўм

20 минг сўм

3 ёшдан 11 ёшгача

Менежер билан жойида аниқлаштириш керак

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Aqualand» («Чинобод» санаторийси, Юнусобод)

9:00-20:00

3 соат

44 минг сўм

22  минг сўм

 3 дан 11 ёшгача

Менежер билан келишган ҳолда чегирмалар берилиши мумкин

Терминал, нақд

«Fun food village» (Чирчиқ шаҳри, Навоий кўчаси)

10:00-19:00

кун

50 минг сўм

25 минг сўм (бўйи 80 дан 120 см.гача бўлганлар)

10 кишидан ортиқ бўлган жамоалар учун чегирмалар

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Солнечный город» (Сирғали мавзеси)

10:00-23:00

кун

50 минг сўм

30 минг сўм

3 дан 12 ёшгача

Кўзда тутилмаган

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Limpopo» (Фурқат номидаги истироҳат боғи, Электроаппарат)

10:00-22:00

1, 2, 3 соат

25, 35, 40 минг сўм

15, 20, 25 минг сўм
2 дан12 ёшгача

Кўзда тутилмаган

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Оазис» (Янгийўл шаҳри)

10.00-21.00

3 соат, кун

3 соат учун - 30 минг сўм, кунига - 40 минг сўм, шанба ва якшанба - 45 минг сўм

3 дан 12 ёшгача

3 соат учун 15 минг сўм, кунига - 20 минг сўм

Кўзда тутилмаган

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Water Park» ("Зенит" заводи, Юнусобод)

8:00-22:00

3 соат

36 минг сўм

18 минг сўм

3 дан 11 ёшгача

Катта жамоалар учун ва 50 тадан ортиқ чипта харид қилувчилар учун чегирмалар

Терминал, нақд, пул ўтказиш

«Atlantic» (Сирғали-7 мавзеси)

11:00-23:00

кун

Бегим кунлари 40 минг сўм, дам олиш кунлари 50 минг сўм

Бегим кунлари 20 минг сўм, дам олиш кунлари
30 минг сўм

Кўзда тутилмаган

Терминал, нақд

«Роҳат» *

9:00-19:00

кун

4 минг сўм

2 минг сўм

3 дан 11 ёшгача

Кўзда тутилмаган

Терминал, нақд, пул ўтказиш

 

* «Роҳат» дам олиш ҳудуди учун фақат ҳудудга кириш учун тўлов кўрсатилган. Барча аттракционлар, айвонлар ва умумий овқатланиш жойлари хўжалик ҳисобида бўлиб, хизматлар турли тадбиркорлар томонидан кўрсатилади. Маъмуриятда билдиришларича, жой танлаб ва ижарага берувчи билан корпоратив ҳордиқ чиқаришни олдиндан келишиб, чегирмаларга эга бўлиш имконияти мавжуд. Маъмурият жойни тўсиқлаб бериш ва қўриқлашни ташкиллаштиришга ёрдам бера олади.

 

Пойтахтимиз ва вилоятдаги деярли барча аквапаркларда риоя қилиш керак бўлган асосий қоидалар ҳақида эслатиб ўтамиз:

  • кундалик кийимда чўмилиш мумкин эмас, болаларда ҳам махсус чўмилиш кийимлари бўлиши зарур, узун сочларни йиғиб олиш шарт;
  • маст ҳолда кириш ва алкоголь ичимликларини ичиш мумкин эмас;
  • аквапаркда бўлган вақтда болаларни доим назорат қилиб туриш даркор;
  • вақт режимини бузганлик ва сақлаш бўлимининг шахсий қутиси калитини йўқотганлик учун жарима солинади;
  • аксарият аквапаркларда эмизикли болаларни озиқлантириш учун мўлжалланган овқатлардан ташқари озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар олиб келиш мумкин эмас («Роҳат» дам олиш ҳудудидан ташқари).

 

Саида Жонизоқова, мухбиримиз.