Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинади

03.07.2017

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан ўзини ўзи ўлдиришга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди ва ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва унинг ушбу  қисми 14.06.2017 йилдан кучга кирди.  

 

Ўз-ўзини ўлдиришга ундаганлик учун 7 йилгача

 

Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш — кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса.

 

Бундай жиноят учун 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

 

5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

  • вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
  • телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса.

 

Суиқасд даражасига етказганлик учун 10 йилгача

 

Янги модда киритилиши билан бир қаторда ўзини ўзи ўлдириши даражасига етказганлик учун жазолар кучайтирилди (ЖК 103-модда). Энди жиноятчилар 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (биринчи қисм бўйича). 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

  • моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
  • вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
  • телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса

 

Маълумот учун: ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш билан амалга оширилиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов, 

экспертимиз.