Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳақидаги янгиланган туристик портал ишга туширилганлигини эълон қилди.
Uzbekistan.travel – бу Ўзбекистон ҳақидаги ахборот тизими. Портал иши икки йўналишга бўлинади: Ўзбекистон ҳақида маълумот ахборот (диққатга сазовор жойлари, ўйин-кулги ва дам олиш, музейлар ва б.) ва публицистик материаллар.
Сайт мамлакат тарихи ва маданияти, кириш ва виза олиш қоидалари, турли минтақалар ошхонаси, туризм турлари, энг қизиқарли диққатга сазовор жойлар ҳақида умумий ахборотни ўз ичига олади. Уяли алоқа операторлари ва такси хизмати тўғрисида ахборот тақдим қилинган.
Айни пайтда сайт учун бетакрор материалларни йиғиш ва тайёрлаш давом этмоқда, фойдали контентни мунтазам кенгайтириб бориш режалаштирилмоқда. Ахборот 7 тилда жойлаштирилади.