Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Samarkand City» туризм зонаси ташкил этилмоқда

12.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2017 йилдаги 450-сон “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Уч йиллик чора-тадбирлар дастури қабул қилинди

 

Унда қуйидагилар назарда тутилган:

 

  • янги меҳмонхоналар (30, 40, 60, 200 ўринли) ва туризм инфратузилмаси объектларини қуриш;
  • туристларнинг кечки бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун шароитлар яратиш, жумладан маданий-оммавий тадбирлар ўтказиш;
  • транспортда хизмат кўрсатиш тизимини модернизация қилиш, шу жумладан, авиа- ва темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш;
  • ҳудудни ободонлаштириш ва кенг қамровли реклама кампанияларини ўтказиш, Самарқанд шаҳри брендини тарғиб қилиш;
  • янги туризм йўналишларини яратиш ва туризмнинг янги турларини ривожлантириш (экологик, илмий, экстремал, гастрономик ва бошқалар);
  • Самарқанднинг туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни таъминлаш.

 

Дастурни рўёбга чиқариш учун  умумий молиялаштириш ҳажми 39 млрд 340 млн сумни ташкил қилади. Шу тариқа, 2017 — 2021 йиллар мобайнида туризм хизматлари экспорти ҳажмини 2,2 бараварга, хорижий туристлар сонини 2 бараварга ошириш таъминланиши зарур. Шунга ўхшаш параметрлар Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туризм салоҳиятини худди шу муддатда жадал ривожлантириш дастурига ҳам киритилган.

 

Янги туризм зоналари ва дам олиш зоналари барпо этилаётир

 

Самарқанд шаҳрида «Samarkand city» туризм зонасини барпо этишга қарор қилинди.  Унинг ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, маданий-соғломлаштириш ва кўнгилочар-савдо масканлари қурилади. Хорижий туристларнинг кечаю кундуз тўлақонли дам олиши учун кенг спектрдаги хизматлар ва шароитларни таъминлаш мақсади кўзда тутилмоқда. ТИФ МБ мазкур лойиҳани амалга оширишни молиялаштиради.

 

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудида спорт-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион зонаси барпо этилади. Унинг таркибида йил давомида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконини берувчи замонавий спортзал, спорт майдончалари, усти очиқ ва ёпиқ бассейнлар бўлади. Шу жойнинг ўзида  маҳаллий аҳоли ва минтақага келадиган меҳмонлар ва туристларнинг оилавий дам олиши учун меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар, сув аттракционларини ўз ичига олган ҳордиқ чиқариш инфратузилмасининг бошқа объектлари жойлаштирилади. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ  қурилишни молиялаштиришни амалга оширадиган бош ташкилот этиб белгиланди.

 

Лойиҳалар доирасида кўрсатилган банкларга қатор ваколатлар берилган. Масалан, улар инвестициялаш даврида ажратилган кредит бўйича ҳисобланган фоизларни капиталлаштиришлари, бир соҳа ташкилотларига тақдим этиладиган энг кўп миқдордаги кредитлар улушига чекловлар белгилаш ва бошқа ташкилотларнинг устав капиталларида иштироки бўйича чекловлар қўлламасликлари мумкин ва ҳ.к.

 

Лойиҳа иштирокчиларига – имтиёзлар

 

«Samarkand city» туризм зонаси ва эшкак эшиш канали ҳудудидаги спорт-соғломлаштириш ва туристик-рекреацион ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек инвестиция компаниялари 2020 йил 1 январгача:

 

  • ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан;
  • белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, бутловчи буюмлар, қурилиш ва бошқа учун божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.