Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Қарши-Китоб” йўналиши бўйича тезюрар поезд қўйилади

13.07.2017

 

“Йўловчи поездлар тезкор ҳаракатини ташкил этган ҳолда “Қарши-Китоб” темирйўл линиясини электрлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тартиби Президентнинг 10.07.2017 йилдаги ПҚ-3121-сон қарорида акс этган. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Лойиҳа 2017-2018 йиллар даврида техник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилади. Унинг ҳисоб-китоб қиймати – 58 млн.870 минг АҚШ доллари.

 

Молиялаштиришнинг бир қисми – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 18,92 млн.долларлик кредити. У “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 15 йилга, жумладан  2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 2,5% фоиз ставкаси, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банк (ТИФ МБ) маржаси (0,5%) билан тақдим қилинади.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ – жалб қилинаётган кредитдан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали  рўёбга чиқариш учун масъул ижро этувчи орган, шунингдек ҳаминвестордир (ўз маблағларидан 18,58 млн. АҚШ доллари).

 

1.01.2019 йил муддатгача лойиҳани амалга ошириш доирасида унинг барча иштирокчилари:

  • белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) ;
  • товарлар, ишлар (хизматлар), шу жумладан норезидентлар томонидан бажарилганлари ҚҚСдан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлардан;
  • “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари ўртасида бепул асосда топшириладиган ва қабул қилинадиган мол-мулк қисмида фойда солиғидан озод қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Олег Заманов,

экспертимиз.