Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Хусусийлаштириб, Тошкентда рўйхатга туринг

25.07.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 413-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

 

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун кучга киргунгача (15.09.2011 йилга қадар) берилган идоравий ҳужжат (ордер) асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой мақомини олган ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган ҳамда бўлиш жойида ҳисобда турган шахсларга мазкур турар жойларни хусусийлаштириш ҳуқуқи берилди.

 

Хусусийлаштириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Мазкур санага қадар ушбу квартираларни хусусийлаштиришга доир битимларни нотариал тасдиқлашга ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат этилди.

 

Натижада Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилган квартиралар мулкдорлари бундай йўл билан тегишинча Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундай турар жой майдонида доимий пропискадан ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах