Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳуқуқий ахборот қонун устуворлиги гаровидир

01.08.2017

Ушбу шарҳда - Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзХДП фракцияси аъзолари Алия ЮНУСОВА ва Шуҳрат МАМАДЖАНОВнинг изоҳлари.

Қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. У белгиланган тартибда келишилган ҳамда халқаро тажриба инобатга олинган.

 

Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати қуйидагиларга асосланган:

 

биринчидан, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ижрочиларга етказилиши, аҳолига уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирилишини сифатли таъминлаш;

 

иккинчидан, ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг самарали, яхлит тизимини ва механизмини яратиш;

 

учинчидан, ҳозирги шароитда аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, жамиятда ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини янада юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ишларнинг самарасини ошириш.

 

Такдим этилаётган  Қонун лойиҳасида:

 

1. Хуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашнинг асосий тушунчалари, асосий тамойиллари белгиланган
(3-4-моддалар);

 

2. Ҳуқуқий ахборотни тарқатишни амалга оширувчи ва ундан фойдаланилишини таъминловчи органлар ва муассасалар ваколатлари белгиланган (6-10-моддалар);

 

3. Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланган (9-модда);

 

4. Ахборот-кутубхона ва таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлашдаги ўрни ва иштироки белгиланган (11-13-моддалар);

 

5. Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тартиби белгиланиб, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишни таъминлаш тартиби ва механизми очиб берилган
(14-23-моддалар).

 

Бу мухим! Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

  • қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни, ахборот-таҳлилий материаллар билан бирга юборилиши мажбурий бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича;
  • айрим Ҳукумат карорларини,  ушбу Қонунга мувофиқлаштириш бўйича қўшимча қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини тақозо этади.

 

Таклиф қилинаётган Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон ХДП фракциясининг фикрига кўра:

  • қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар барча давлат органлари
  • ва ташкилотларига, ижрочиларга, ҳар бир маҳалла, кутубхона ва таълим муассасасига етиб боришини ҳамда у ерда улардан эркин фойдаланиш имконияти таъминланади;
  • ҳуқуқий ахборотни тарқатиш турларини амалга оширишда тизимли ёндашув таъминланади;
  • ҳуқуқий ахборотни тарқатилишида ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги таъминланади;
  • мазкур соҳани назорат қилиш ва мувофиқлаштириш самарадорлиги оширилади;
  • жамиятда қонунийлик таъминланади, ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг янада юксалади.

 

 

Маъруф УСМАНОВ ёзиб олди.