Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

От спорти бўйича терма жамоа махсус марказ томонидан тайёрланади

02.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 517-сон «2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

«Марказий ипподром» АЖ устав капиталидаги давлат улуши Йилқичилик ва от спорти федерациясига ишончли бошқарувга берилади.

 

Шунингдек, «Марказий ипподром» АЖ устав капитали ипподромни реконструкция қилиш чоғида қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари қийматига тенг бўлган суммага қўшимча акцияларни эмиссия қилиш йўли билан кўпайтирилади. Қўшимча чиқарилган акциялар «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Марказий ипподром» АЖни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш 2017–2019 йиллар даврида Президентнинг 15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорига биноан амалга оширилмоқда.

 

Ҳужжатда ишчи гуруҳни тузиш кўзда тутилган бўлиб, у:

  • «Марказий ипподром» АЖдаги қурилиш-монтаж ишлари қолдиқлари ҳажмини аниқлаши;
  • Халқаро ва Осиё от спорти федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш учун лойиҳалаштириш ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатларини киритиши даркор.

 

Шунингдек,  От спорти бўйича спорт маҳорат мактаби ва «Марказий ипподром» АЖ таркибида От спорти бўйича республика термаси аъзоларини тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда.

 

Қуйидаги олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида белгиланган қабул квоталари доирасида От спорти йўналишлари очилмоқда:

  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти;
  • Нукус Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи;
  • Наманган Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи;
  • Тойлоқ Олимпия захиралари касб-ҳунар коллежи.

 

Бундан ташқари, қарор билан 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Дастурда 24 та тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Ҳужжат давлат тилида эълон қилинган бўлиб, 24.07.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Моҳина Мирзаева.