Президентнинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3165-сон қарори билан 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан қисқартириладиган давлат статистик ҳисоботи шакллари рўйхати тасдиқланди.
Ҳаммаси бўлиб улар 10 та (қуйидаги жадвалга қаранг).
Т/р |
Статистик ҳисобот шакллари номи |
Тақдим этиш даврийлиги |
Бирхиллаштириш ва ортиқча ҳисоботларни қисқартириш йўли билан маълумотларни компенсациялаш |
||
1. |
4-narx shakli «Темир йўл транспортида юк ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»
|
ойлик |
2. |
5-narx shakli «Ҳаво транспортида юк ташиш тарифлари тўғрисида ҳисобот»
|
ойлик |
3. |
6-narx shakli «Қувур йўли транспортида юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот»
|
ойлик |
4. |
3-invest shakli «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
5. |
1-xizmat shakli «Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
6. |
3-eko shakli «Заҳарли чиқиндилар ҳосил бўлиши, фойдаланилиши ва уларни жойлаштириш тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
7. |
1-RM shakli «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
8. |
7-kom shakli «Газлаштириш тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
Янги танланма кузатувларни жорий этиш йўли билан маълумотларни компенсациялаш |
||
9. |
1-lizing shakli «Лизинг фаолияти тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
Идоравий ҳисобдан фойдаланиш йўли билан компенсациялаш |
||
10. |
1-geo shakli «Геология-қидирув ишларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот»
|
йиллик |
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан статистик маълумотларнинг холислиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар ҳам қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.