Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Шахсий штамплар бекор қилинди

11.08.2017

 

Ички ишлар вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1077-3, 2017 йил 1 август) билан Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Илгари жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун шахсий штапмлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эдилар. ФИО туширилган шахсий штампни тайёрлаш учун рухсатнома олиш зарур эди. Бунинг учун ички ишлар органларига ариза топшириб, штамп эскизининг шахсий имзоси билан тасдиқланган 2 нусхасини илова қилиш зарур эди.

 

Киритилган тузатишлар натижасида мазкур тартиб ўз кучини йўқотди. Шу тариқа, шахсий штамплар бошқа тайёрланмайди.

 

Бундан ташқари, муҳр ва штампларни тайёрлаш тартиби аниқлаштирилади. Қуйидагилар аниқлаштирилди:

  • Адлия вазирлиги, ИИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, МБда давлат рўйхатидан (аккредитациядан) ўтказилган ёхуд Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналарига уларни ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси беради;
  • Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилган (ҳисобга қўйилган) алоҳида бўлинмаларга – Қорақалпоғистон ИИВ, Тошкент шаҳри ИИББ ва вилоятлар ИИБнинг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси беради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз