Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Архитектура ва қурилиш органларининг ваколатлари белгиланди

14.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2017 йилдаги 571-сон қарори билан Давархитектқурилиш, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Ҳужжатда қуйидаги органларнинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш акс этган:

 

1 – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

 

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи бўлиб, Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади. Раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳам худди шу тартибда лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

 

2 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ҳамда ҳудудий архитектура  органлари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари.

 

Республика кенгаши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек лойиҳа-қидирув ташкилотларининг мамлакатимиз ҳудуди, унинг алоҳида қисмлари, шу жумладан аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлараро ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатдан ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади. Кенгашга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қилади, Давархитектқурилиш унинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Ҳудудий кенгашлар архитектура, шаҳарсозлик ва ҳудудларни ривожлантириш масалалари бўйича коллегиал орган ҳисобланади. Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини келишиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг касбий асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди. Ҳудудий архитектура органи кенгашнинг ишчи органи бўлиб, унинг раҳбари кенгашга бошчилик қилади.   

 

Маълумот учун: кўрсатилган кенгашларнинг шахсий таркиблари Президентнинг 1.05.2017 йилдаги ПФ–5030-сон фармони билан тасдиқланган.

 

3 – Давархитектқурилиш ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

 

Шаклланиш манбалари

 

 

Молиялаштириш йўналишлари

ташкилий-ҳуқуқий мулкчилик шаклидан қатъи назар, лойиҳа-қидирув ташкилотларининг бажарилаётган лойиҳа-қидирув ишлари ҳажмининг 0,1%и миқдоридаги мажбурий ажратмалари 

янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш 

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган жарималардан тушган маблағлар (суд харажатлари чиқариб ташланган ҳолда)

ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур ҳолатларда, уларни қисман жорий таъмирлашни амалга ошириш 

юридик ва жисмоний шахсларининг ихтиёрий ҳомийлик хайриялари 

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда беғараз ёрдами ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар

таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш; 

Президент ва Ҳукумат қарорларига биноан ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ишлари ва бошқа тадбирларни амалга ошириш

 

4 – Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари.

 

Булар  Давархитектқурилишнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Ўз фаолиятида Давархитектқурилишга, тегишли равишда унинг ҳудудий бошқармаларига бўйсунади ва ҳисобот беради.

 

Бошқармалар марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган шаҳарсозлик ҳужжатларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига объектлар қурилишининг ТИА ва ТИҲнинг мустаҳкамликка, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик, ижтимоий, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши, лойиҳа ечимларининг амалдаги нормативлар ва стандартларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда давлат экспертизасини ўтказади.

 

Шунингдек, бўлинмалар вазифалари жумласига шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш ҳам киради.

 

Давлат экспертизаси бошқармасига Давархитектқурилиш раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ – бош давлат эксперти бошчилик қилади.

 

5 – Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари. 

 

Улар ҳам Давархитектқурилишнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачининг техник назоратини ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини олиб боради;  қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказади; қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишларида қатнашади (якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно).

 

Ҳудудий инспекция бошлиғи ҳудудий архитектура бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Давархитектқурилиш раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Инспекторлар ўз фаолиятини Давархитектқурилиш томонидан ҳар 3 йилда ўтказиладиган аттестация натижаларига кўра бериладиган сертификатлар асосида амалга оширадилар.

 

6 – Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказлари.

 

Давархитектқурилиш таркибига киради ва танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади; уларни ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича мониторингни олиб боради; маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари нархларини шакллантиришда иштирок этади, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти субъектларига консалтинг хизматлари кўрсатади.

 

Марказ директори Давархитектқурилиш раиси буйруғи билан лавозимига тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 


Олег Заманов,

экспертимиз.