Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Музей фондларини тўлдириш учун ҳар йили 2 млрд сўм ажратилади

17.08.2017

 

Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ-3219-сон «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Бадиий Академиянинг янги вазифалари ва тузилмаси

 

Ҳужжат билан Бадиий академиянинг, унинг марказий аппарати ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг тузилмаси тасдиқланди ва муассасанинг асосий вазифалари белгиланди.

 

Белгиланишича, Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича – вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб – вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

 

Келаси йил бошидан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун ЭКИҲнинг 4 баробари миқдорида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий қилинади. Унга ЖШДС солинмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси учун бино қурилади. Унда рассомлар учун тажриба устахоналари очилади.

 

Санъат асарларининг қийматини экспертлар кенгаши аниқлайди

 

Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этилади. Унинг вазифаси мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилашдан иборат.

 

Келгуси йилдан бошлаб Маданият вазирлигига юқорида кўрсатилган асарларни сотиб олиш учун ҳар йили Давлат бюджетидан 1 миллиард сўм ва “Ўзвиносаноатхолдинг” компаниясининг ташаббуси билан хайрия асосида 1 миллиард сўм маблағ ажратилади. Улар Бадиий экспертлар кенгаши хулосасига биноан сотиб олинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,

экспертимиз.