Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3229-сон “2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилади.
Маълумот учун: дефолиация (лотинчадан «de» –ажратиш, олиб ташлашни билдирадиган олд қўшимча ва folium – барг) –ўсимликлар баргларининг табиий тўкилиши ёки уларни махсус препаратлар ёрдамида сунъий олиб ташлаш жараёни.
Экологик хавфсизликни таъминлаш учун масъул органлар ва мансабдор шахсларга дефолиантларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш ва уруғлик гўза майдонлари ҳисобга олмаслик топширилди. Бундан ташқари, ишларни амалга оширишда ерда ишлатиладиган техникалардан энг юқори даражада фойдаланиш таъминланади.
Барча асосий тайёргарлик чора-тадбирлари 31 августга қадар тугалланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.