Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

Давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни етказиб беришга монополия жорий этилди

24.08.2017


Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти хабар тарқатди.

 

Ҳужжат билан «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ ташкил этилди. Компанияга қуйидаги вазифалар юкланди:

  • давлат органлари ва ташкилотларида энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг килиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг харажатларини макбуллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) таннархини пасайтириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва энергия ресурслари учун харажатларни қисқартириш ҳисобига бюджет ҳамда ўз маблағларини тежаш;
  • фойдаланиладиган энергия ресурслари ҳажмини камайтиришга қаратилган техник, технологик, иқтисодий ва бошқа чораларни амалга ошириш.

 

«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни танкидий таҳлил қилиш ва уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилди. Комиссия 3 ой муддатда қуйидагиларни бажаради:

  • уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича танқидий тахлилини ўтказади;
  • мазкур соҳада бюджет харажатлари, уй-жой коммунал хизматларнинг бюджет харажатлари ва ташкилий-штат тузилмасини оптималлаштириш юзасидан таклифларни тайёрлайди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Самир Латипов.