Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Таълим ва тиббиёт муассасалари бюджетдан ташқари Жамғарма ҳисобидан барча зарур нарсалар билан таъминланади

28.08.2017

Президентнинг 24.08.2017 йилдаги ПҚ-3242-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Жамғарманинг маблағлари қандай шакллантирилади ва нималарга сарфланади

 

Ҳужжат билан Жамғарманинг асосий вазифалари ва даромадларининг шаклланиш манбалари белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Даромадларнинг шаклланиш манбалари

 

 

Молиялаштириш йўналишлари (вазифалари)

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жамғармага мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, ўйин майдончалари, болалар айвонлари қуриш ва уларнинг ҳудудини ўраш

 

Ҳаражатлар қисмида «Маърифат» ва «Соғлиқни сақлаш» бўлимлари бўйича алоҳида сатр билан ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, жумладан, идорага мансубларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, ўқув устахоналари ва лабораториялари бўлган ўқув корпусларини зарур ҳолатларда кенгайтариш, спорт заллари ва майдонларини ва инфратузилманинг бошқа  объектларини барпо этиш

 

Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш  

 

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари, талабаларнинг яшаш жойлари  ва инфратузилманинг бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш  

 

хайрия маблағлари – юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,  норезидентларнинг

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш  

 

Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини жойлаштиришдан тушган маблағлар

таълим муассасаларини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда жиҳозлаш ва тасдиқланган нормативларга кўра энг янги ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт асбоб-ускуналари ва инвертарлари, компьютер техникаси ва АКТни ўргатувчи бошқа элементлар, шунингдек мебеллар ва инвентарь билан қўшимча жиҳозлаш 

 

Қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа тушумлар

замонавий талаблар ва ўрнатилган нормативлардан келиб чиққан ҳолда соғлиқни сақлаш муассасаларини лаборатория, диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва бошқа тиббиёт аппаратураси, ихтисослаштирилган мебеллар ва инвентарь билан жиҳозлаш ва доимий тизимли қайта жиҳозлаш 

 

замонавий талаблар ва ўрнатилган нормативлардан келиб чиққан ҳолда болалар мусиқа ва санъат мактабларини энг янги мусиқа асбоблари ва махсус асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, мебеллар ва инвентарь билан жиҳозлаш 

 

 

Ваколатли органларда янги бўлинмалар пайдо бўлади

 

Қарорга биноан қуйидагилар ташкил этилмоқда:

  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, таҳлил ва мониторинг қилиш сектори (2 бирл.) – ҳудудий молия бошқармалари тузилмасида;
  • мактабгача ва умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари (2 бирл.) – Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Маданият вазирлиги тузилмасида;
  • тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • олий ўқув муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳи (2 бирл.) – Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги тузилмасида.

 

Дастур қандай шаклланади

 

Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури уч босқичда шаклланади:

 

1-босқичя: ваколатли органлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича таклифларни ҳудудлар кесимида шакллантиради ва уларни Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

 

2-босқич: Жамғарманинг маблағлари доирасида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурларининг якуний параметрлари шаклланади ва Инвестиция дастури ва Давлат бюджетининг лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари билан боғланган равишда Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

 

3-босқич: Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киритилади.

 

Ҳужжат билан айрим ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.