Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Инвесторларга болалар боғчалари учун ер ва бинолар бепул берилади

11.09.2017

Президентнинг 9.09.2017 йилдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Соҳада 2 та эксперимент амалга оширилади.

 

Давлат-хусусий шериклик жорий этилади

 

1.01.2018 йилдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида эксперимент тариқасида янги мактабгача таълим муассасалари давлат-хусусий шериклик шартларида барпо этила бошлайди, бунда қуйидагилар кўзда тутилади: 

  • замонавий ижтимоий-ҳаммабоп мактабгача таълим муассасаларини (кейинги ўринларда - МТМ) ташкил этиш мақсадида инвесторларга ер участкалари ва бўш турган биноларни беғараз ажратиш;
  • инвесторларга МТМни айниқса шундай муассасаларга юқори эҳтиёж мавжуд ва инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудларда ташкил этиш учун зарур бўлган солиқ ва бошқа имтиёзларни тақдим этиш имконияти;
  • инвесторлар томонидан ваколатли давлат органлари билан 50 йил муддатга тузиладиган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув асосида лойиҳани амалга ошириш;
  • инвесторлар томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувда назарда тутилган шартларга, мактабгача таълим соҳасидаги давлат талабларига, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя этиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, МТМ хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Батафсил – бу ерда.

 

Давлат МТМларида овқатланиш тўғридан-тўғри шартномалар ҳисобига

 

Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларига тадбиркорлик субъектлари билан сифат талабларига ва санитария-гигиена нормаларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш тўғрисида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга эксперимент тариқасида рухсат берилди.

 

Изоҳ: экспериментлар якунига кўра республиканинг бошқа ҳудудларида давлат-хусусий шериклик механизмларини ва мактабгача таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тартибини жорий этиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

 

“Йўл харитаси”га мувофиқ:

  • сифатли мактабгача таълимни ташкил этишга давлат талаблари, шу жумладан, мактабгача ёшдаги болаларни уйғун ривожлантириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади;
  • миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ҳамда жорий этиш ишлари замонавий талабларга мувофиқлаштирилади;
  • ваколатли давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишни соддалаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;
  • давлат мактабгача таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник таъминотини яхшилаш бўйича чоралар кўрилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.