Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

НамДУ тилларни ўргатиш марказини ташкил этади

15.09.2017

 

2017 йил 5 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги 698-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан:

  • Исҳоқхон Ибрат мажмуаси таркибидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабни ҳамда Исҳоқхон Ибрат музейини Наманган давлат университети тизимига ўтказиш;
  • мактаб-интернат ҳузурида Наманган давлат университети томонидан 7 та хорижий тилни ўргатишга ихтисослашган марказ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, унинг музейи ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат «Исҳоқхон Ибрат мажмуаси»ни ташкил этиш ҳақидаги таклиф маъқулланган эди. Батафсил - бу ерда.

 

Белгиланишича, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 7-10 синфларига, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 7- ва 10- синфига 20 нафардан ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган чет тили ва она тили фанларидан тест синовлари асосида қабул қилинади.

 

Марказда эса машғулотлар 7 та тил бўйича ўқувчи-талабалар сони 10 нафардан ошмайдиган гуруҳларда ташкил этилади.

 

Шунингдек ҳужжатда назарда тутилишича, мактаб-интернат, марказ ўқитувчилари ва музей ходимларининг ойлик иш ҳақларига 25 фоиз миқдорида қўшимча устамалар белгиланади.

 

Ҳужжат 2017 йил 11 сентябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.