Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пойтахтда “Астрономия ва аэронавтика” боғи очилади

15.09.2017

 

Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3275-сон қарорига асосан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ва “Астрономия ва аэронавтика” боғи ташкил этилади.  Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

 

Астрономия институти қошида математика, астрономия, физика ва информатика фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб-интернати очилади. У 200 ўқувчи ўрни ва 150 ўринли ўқувчилар турар жойига мўлжалланади. Мактаб-интернат жойлашадиган Астрономия институти ҳудудидаги аниқ жой бир ой муддатда белгиланади.

 

“Астрономия ва аэронавтика” боғи ва Планетарий ҳам Тошкент шаҳар, Астрономия кўчаси 33-уй манзилида Астрономия институти ҳудудида ташкил этилади. Бунинг учун институтнинг асосий ва тарихий бинолари, шунингдек маданий-тарихий аҳамиятга эга бўлган телескоплар павильонлари капитал таъмирланади.

 

Боғда Мудофаа вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Тошкент механика заводи” АЖ тасарруфидаги самолёт намуналари жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз