Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Халқаро сертификатга эга аудиторлар узайтириш учун имтиҳон топширмайди

29.09.2017

 

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами  977-7, 2017 йил 15 сентябрь) билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 19.12.2017 йилда кучга киради.

 

Бугунги кунда малака сертификатига эга бўлган ҳар бир аудитор даврий равишда тасдиқланган дастурлар бўйича 60 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.

 

Жорий этилаётган тартиб курслардан бирини танлаш имконини беради: аудиторлар малакасини ошириш ёки малакали бухгалтерларни халқаро ёки миллий сертификатлаш доирасида малака ошириш. Бу қуйидагиларга эга бўлган аудиторларга татбиқ этилади:

  • бухгалтернинг халқаро сертификати – «Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган маслаҳатчи бухгалтер (АССА)», «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» ёки бошқалар ва (ёки)
  • малакали бухгалтер миллий сертификати – «Сертификатланган малакали бухгалтер».

 

Ўрнатилган талабларга жавоб бериш учун номзод аккредитациядан ўтган НТМда махсус ўқув курсини ўтиши керак (ҳозирда аудиторларни тайёрлаш марказларида). Бундан бухгалтер халқаро сертификати ёки малакали бухгалтер миллий сертификатига эга, мамлакатимиз ҳудудида охирги 5 йил иш стажидан аудиторлик ташкилотида камида 2 йил меҳнат стажига эга номзодлар озод этилади (ҳозирда охирги 10 йил ичида иқтисодиёт соҳасида камида 5 йил иш стажига эга бўлган).

 

Шунингдек аудитор малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар сирасига халқаро молиявий ҳисобот бўйича АССА дипломи ҳам киради (ДипИФР). Уни малака имтиҳонини топшириш учун бериладиган аризага илова қилиш мумкин. Умумий ҳужжатлар пакетига паспорт нусхаси ҳам қўшилади.

 

CIPA, АССА ёки СРА бухгалтер халқаро сертификатларига эга бўлган аудиторларга аудитор малака сертификатининг амал қилиш муддати малака имтиҳонисиз узайтириб берилади. Бунинг учун Молия вазирлигига белгиланган муддатларда барча ҳужжатлар билан уни узайтириш ҳақидаги аризани топшириш керак бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах