Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Мажбурий ижро бюроси фаолияти ташкил этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади

Мажбурий ижро бюроси фаолияти ташкил этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади

29.09.2017


“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига тушунтиришлар

 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси Президентнинг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059–сон “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 27-банди ва Президентнинг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016–сон “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг 16-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорига мувофиқ ҳолда бир меъёрга келтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Юқоридаги мақсадда қонун лойиҳасида 15 та қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 6 та қонуни, хусусан Прокуратура тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги, Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги ва “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунларига ҳамда 9 та Кодекси, хусусан Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Меҳнат, Жиноят-ижроия, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал, Оила, Солиқ ва Бюджет кодексларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг самарали фаолиятининг таъминланиши кўзда тутилмоқда.

 

Қонун лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган.

 

Аксавли ТУМИШОВА ва Алия ЮНУСОВА, 

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутатлари,

ЎзХДП фракцияси аъзолари.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах