Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Олий Мажлисда Вазирлар Маҳкамасини Ваколатли вакил тақдим этади

29.09.2017

 

Президент 28.09.2017 йилдаги ПҚ–3294-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар берилади.

 

Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш;
  • Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятида, авваламбор, мамлакат парламентида қонунларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул килиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
  • Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш;
  • қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига тизимли асосда ахборот бериш;
  • янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириклари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалдаги қонунлар бажарилишини ўрганиш ҳамда таҳлил килиш;
  • қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш.

 

Ваколатли вакил Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи тузилмаси штатида туради (ЯТС бўйича 19-разряд) ва Ҳукумат уйида жойлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Самир Латыпов.