Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ИИО ходимлари намунали кўрсаткичлар учун мукофотланади

03.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2017 йилдаги 727-сон қарори билан ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш  ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари тўлаш тартиби белгиланди.

 

Махсус малака даражалари тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, суриштирувчилар, терговчилар, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлинмалари ходимлари, тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмалари ходимлари, ахборот-таҳлил бўлинмалари ходимлари, кадрлар бўлинмалари ходимларига берилади.

 

Махсус малака даражаси мезонлар асосида 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади. Улар учун қўшимча устамалар ўрнатилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

 

1-махсус малака даражаси

86 дан 100 баллгача

5 ЭКИҲ

 

2-махсус малака даражаси

71 дан 85 баллгача

4 ЭКИҲ

 

3-махсус малака даражаси

56 дан 70 баллгача

3 ЭКИҲ

 

Бундан ташқари, қуйидагилар учун бир марталик пул мукофоти кўзда тутилган:

  • оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали тергов қилганлик учун — 4 ЭКИҲ;
  • оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 6 ЭКИҲ;
  • ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун — 8 ЭКИҲ.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах