Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Нейрожарроҳликни ривожлантириш учун – 7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари

26.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 867-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан тегишли чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди.

 

Масалан, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (РИНИАТБ) биносининг қурилиши битказилмаган блоки поликлиника-диагностика бўлими сифатида реконструкция қилинади ҳамда марказнинг иситиш хонаси қурилади. Нафақат РИНИАТБ, балки тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ва кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимлари, шу жумладан, болалар бўлимлари ҳам замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Маҳаллий врачлар хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида "нейрохирургия" ва "интервенцион нейрорадиология" мутахассисликлари бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли малака ошириш курсларидан ўтишади.

 

Комплекс чора-тадбирлар дастурлариии амалга оширишни молиялаштириш учун 7,88 млрд сўм ва 43,08 млн АҚШ доллари ажратилади. Маблағларни Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва грант берувчилар қоплайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Самир Латипов.