Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ИИВ ЖИЭББ Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари қандай сарфланади

27.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 861-сон қарори билан ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг (ЖИЭББ) Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Марказлаштирилган жамғарма (МЖ) қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭББ томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;
  • жазони ижро этиш муассасаларининг солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари.

 

МЖга ажратмалар миқдори жазони ижро этиш муассасаларининг оладиган даромадларига боғлиқ равишда ҳар бир муассаса учун алоҳида белгиланади ва молия йили якунлари бўйича ЖИЭББ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

 

ЖИЭББга маблағларини махсус ғазна ҳисобварағида жамлаш топширилган, ИИВга эса маблагларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминлаш юклатилган.

 

МЖ маблағларидан фойдаланиш ЖИЭББ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур смета ЖИЭББ томонидан, қонун ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича белгиланган тартибда тузилади ва тасдиқланади.

 

МЖ маблағлари қуйидагича сарфланади:

  • ЭКИҲнинг 50 баробаригача бўлган суммадаги маблағлар – ЖИЭББ бошлиғининг буйруғи билан ёки ЖИЭББ бошлиғининг ўринбосари – Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғининг қарори билан;
  • ЭКИҲнинг 50 баробаридан ортиқ бўлган маблағлар – ЖИЭББнинг МЖ маблағларидан фойдаланиш бўйича комиссияси қарори билан. Комиссия таркиби 5 кишидан кам бўлмаган аъзо, шунингдек котибдан иборат бўлиб, ЖИЭББ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. ЖИЭББ бошлиғи Комиссия раиси ҳисобланади.

 

Комиссия мажлиси зарурат туғилганда ўтказилади. МЖ маблағларидан Низомда назарда тутилган мақсадларга маблағ ажратиш учун Комиссияга тушинтириш хати тақдим этилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими;
  • маблағларни сарфлаш мақсадлари ва кутилаётган натижалар;
  • зарур жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати;
  • сўралаётган сумманинг ҳисоб-китоби.

 

Тушинтириш хатига бажариладиган ишлар ҳажми кўрсатилган таъмирлаш бўйича камчиликлар далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар илова қилинади.

 

Бунда жазони ижро этиш муассасаларини сақлаш билан боглиқ харажатлар жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан олган фойдасининг 50%дан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Комиссия қарори Комиссия мажлиси баёни билан расмийлаштирилади, Комиссиянинг раиси ва мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ЖИЭББнинг муҳри билан тасдиқланади.

 

Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш ЖИЭББнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади. МЖ маблағларининг тушуми ва уларни сарфлаш ҳақида ҳисобот бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда Молия вазирлигига тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.10.2017 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Зумрад Ниязметова,

адвокат.