Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Ўзпахтаёғ» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ тизимида молиявий инспекторлар пайдо бўлади

27.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2017 йилдаги 870-сон Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирлигининг давлат молиявий назорат бош бошқармаси Назорат-ревизия бош бошқармасини қайта ташкил этиш эвазига жорий йилнинг август ойида яратилган эди.

 

Низом Давлат молиявий назорати бош бошқармаси (Бош бошқарма) ва унинг худудий бошкармаларининг мақомини, вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

Шунингдек, у қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади:

  • молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
  • бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларнинг мақсадли сарфланиши;
  • молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини.

 

Шу мақсадда унга қуйидаги ваколатлар берилган:

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, банклардан ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
  • назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
  • ёзма сўров асосида банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;
  • Халк банки филиалларидан фукароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобваракларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
  • аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш ва бошқалар.

 

Молиявий назорат функцияси юклатилган ходимлар аттестациядан ҳар 3 йилда 1 маротаба ўтказилади.

 

Молиявий инспекторлар лавозимлари жорий этиладиган корхоналарнинг янги рўйхати тасдиқланди. Булар «Ўзпахтаёг» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг таркибига кирувчи айрим корхоналаридир. Муқаддам тасдиқланган рўйхатлар (26.11.1996 йилдаги ВМҚ-418-сон; 23.12.1998 йилдаги ВМҚ-532-сон) ўз кучини йўқотди.

 

Маълумот учун: этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар чиқаришга лицензия берилишига қараб жорий этилади, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ушбу лавозим тугатилади.

 

Ҳужжат давлат тилида эълон қилинган, у Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 20.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

Ленара Хикматова.