Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Боёвут туманида замонавий агромажмуа тузилади

31.10.2017

2017 йил 24 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий агрокомплекс фаолиятини кенгайтириш тўғрисида”ги 866-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорда таъкидланишича, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш, уларга сервис хизмати кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган “Боёвут тезкор мадад” МЧЖга “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан 2,8 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган. Ушбу сумма МЧЖ устав фондига киритилган ва биржа унинг иштирокчисига айланган.

 

Ҳужжатда биржага қуйидаги топшириқлар берилди:

  • МЧЖ негизида замонавий агрокомплекс ташкил килиш ҳамда юқори технологиялар асосида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, консервация қилиш ва сақлаш лойиҳаларини амалга ошириш;
  • агрокомплекснинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжат давлат тилида эълон қилинди ва 2017 йил 24 октябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Сардор ЖУМАШОВ,

 эксперт-юристимиз.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах