Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ИИВ Интернетни туну-кун мониторинг қилади

03.11.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 йилдаги 882-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

У ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати, Қорақалпогистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ Ташкилий- инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида ташкил этилмоқда. Матбуот хизматини ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси (кейинги ўринларда – Бошқарма) бошқаради. Бошқарма бошлиғи бир вақтнинг ўзида вазирнинг матбуот котиби саналади.

 

Матбуот хизмати тизимига қуйидагилар киради: Бошқарма, «Postda» – «На посту» газеталари ва «Qalqon» – «Щит» журналлари бирлашган таҳририяти, Қорақалпогистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг матбуот гуруҳлари ҳамда ИИО тармоқ хизматлари ва таълим муассасаларининг матбуот гуруҳлари.

 

Матбуот хизматининг вазифаларидан бири  – ОАВ ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини туну-кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, нотўгри хабар ёки ИИО обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдириш киради.

 

Бундан ташқари, 2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда – жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқлайди, шу жумладан, ИИО мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишларини ташкил этади.

 

Ҳужжат 1.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Самир Латипов.