Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, атом энергетикаси ва солиқ солиш бўйича халқаро шартномалар тасдиқланди

03.11.2017

Президентнинг 1.11.2017 йилдаги ПҚ–3366 ва ПҚ–3367 ҳамда 2.11.2017 йилдаги ПҚ–3368-сон халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари эълон қилинди.

 

Гап қуйидаги ҳужжатлар тўғрисида бормоқда:

1. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протокол 19.11.2015 йил (26.05.2017 йилда Қозон шаҳрида имзоланган);
2. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим (5.09.2017 йилда Бишкек шаҳрида имзоланган);
3. Атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник назорат, мувофиқлаштириш, стандартлаштириш, аккредитациядан ўтказишни баҳолаш ҳамда метрологик таъминлаш борасидаги ёндошувларни яқинлаштириш тўғрисидаги Битим (26.05.2017 йилда Қозон шаҳрида имзоланган). Мазкур битимни амалга ошириш бўйича масъул этиб «Саноатгеоконтехназорат» ДИ ва «Ўзстандарт» агентлиги белгиланган.

 

ТИВга мамлакатимиз томонидан мазкур халқаро битимларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тадбирлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномаларни йўллаш топширилган.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 2.11.2017 йилда кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

  

Олег Заманов, 

экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах