Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мақомчилар ансамбллари 2023 йилгача солиқлардан озод этилди

21.11.2017

 

Президентнинг 17.11.2017 йилдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Таълим муассасалари дастурларига жорий этиш

 

Ўзбекистон давлат консерваториясида “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси очилмоқда, педагогик олий таълим муассасаларида мусиқий таълим йўналиши сифатида «Мақом санъати» махсус фани киритилади.

 

Таълим муассасаларига моҳир мақомчи санъаткорлар бириктирилади ва шу асосда “устоз-шогирд” мактаблари ташкил этилади.

 

Халқаро мақом санъати анжумани ташкил этилади

 

Анжуман 2018 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда бир марта Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади. Бунинг учун Оқсарой майдонида мазкур анжуманни ўтказиш учун зарур маданий инфратузилма иншоотлари барпо этилади. Шунингдек, Шаҳрисабз маданият саройи капитал таъмирланади.

 

“Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг яхши ёш мақомчи” каби номинациялар бўйича мукофотлар таъсис этилади.

 

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилмоқда

 

Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш;
  • мақомчилар, мақомшунос илмий-педагог олимлар ва мутахассислар фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
  • маҳорат дарслари ҳамда турли халқаро мақом анжуманлари ва танловларини ташкил этиш;
  • республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ташкиллаштириш;
  • мақом санъатини радио-телевидение, ОАВ ва Интернет орқали чет элларда кенг тарғиб этиш.

 

Мақом маркази Ўзбекистон МТРКнинг “Тошкент радиоэшиттириш уйи” биносига ижара тўловисиз вақтинча жойлаштирилади ( Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси 49-уй). Кейинчалик Марказ учун янги бино қурилади. Қарор билан Марказнинг тузилмаси тасдиқланди.

 

Бу - муҳим! Мақом йўналишида ижод қилиб келаётган ижодий жамоалар, ансамбллар 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этилади.

 

Ҳужжат билан Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури ва уни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби ҳам тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.