Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Cпортчи мақомини махсус паспорт тасдиқлайди

23.11.2017


Адлия вазирлиги Спорт паспорти тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди.

 

Таъкидланишича, спорт паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия-спорт ташкилотига мансублигини ва унинг спорт малакасини тасдиқлайди.

 

Низомга мувофиқ спорт паспорти ўсмирлар учун иккинчи спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

 

Спорт паспортидан:

  • спортчининг бир жисмоний тарбия-спорт ташкилотидан бошқасига ўтишида;
  • спортчини спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатга олишда;
  • спортчининг тиббий текширувдан ўтишида;
  • спортчи томонидан спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талаблар бажарилишида;
  • қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилади.

 

2 шаклдаги спорт паспортлари жорий қилинади: китобча шаклидаги спорт паспорти ҳамда пластик шаклдаги спорт паспорти. 



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах