Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суд тизими янгиликлари

30.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Олий суд раиси Козимжон Комилов бошқарган мажлисда суд тизими зиммасига юкланган устувор вазифаларни бажариш, жамиятда адолат барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида сўз юритилди.

Конституцияда кафолатланган фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун уларга барча шарт-шароитлар таъминлаб берилмоқда. Соҳага замонавий АКТнинг кенг жорий этилаётгани аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликлар яратаётир.

 

Асосий Қонунда ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилган.


Фуқаролар бу борадаги ҳуқуқлари бузилганда уни суд орқали тиклаши мумкин. Шу йўналишдаги ишларни кўришда амалий ёрдам бўлиши учун Олий суд Пленумининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мажлисда мазкур қарор лойиҳаси иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди. Унда судларга фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ қонун меъёрларини тўғри қўллаш, бу борадаги низоларнинг тури ва қайси судга тегишли эканлиги каби муҳим масалалар бўйича батафсил тушунтиришлар берилган. Энг асосийси, қарор лойиҳасида фуқароларнинг пенсия таъминоти билан боғлиқ ҳуқуқлари ҳимояси тўлиқ қамраб олинган.

“Суғурта соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳаси ҳам муҳокама этилди. Қайд этилганидек, бозор иқтисодиёти шароитида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда суғурта шартномаси муҳим ўрин тутади. Қарор лойиҳасида судларга бу борадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва самарали қўллаш, суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларнинг тури юзасидан батафсил тушунтиришлар берилган.

Мажлисда муҳокама этилган яна бир масала – “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Пленум қарори лойиҳаси бўлди. Мазкур ҳужжат билан амалдаги айрим Пленум қарорларига зарур қўшимчалар киритилмоқда. Бу, ўз навбатида, жиноят ишларини тўғри малакалаш, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.

Мажлисда  барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Пленум мажлисида парламентнинг юқори ва қуйи палаталари аъзолари, судьялар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, олимлар ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали  Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда фаолият юритаётган судьялар иштирок этди.


***

 

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ушбу мавзуда халқаро семинар ўтказилди. Судьялар олий кенгаши раиси Маъруфжон  Усмонов ва бошқалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

 

Давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, унинг нуфузини ошириш, судьяларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур семинар ҳам Судьялар олий кенгаши фаолиятига доир халқаро ҳуқуқ нормалари ва андозалари билан танишиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва ҳисобдорлиги масалаларида илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида ташкил этилди.

Судьялар олий кенгаши судьяларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим орган ҳисобланади. Бугунги семинар судьяларга нафақат Ўзбекистондаги, балки бу борада хорижий тажрибани таҳлил этиш ва ўрганишга ёрдам бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу эса суд қонунлари ва суд амалиётини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқишга хизмат қилади. 


 

Маъруф УСМАНОВ