Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Фуқаролар йиғини ходимларининг иш ҳақи миқдори ва иш тартиби белгиланди

04.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  27.11.2017 йилдаги 944-сон қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш

 

Фуқаролар йиғинининг штатдаги ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида лавозим маоши шаклида ҳақ тўланади. Разрядлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарори билан белгиланади.

 

Бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мукофотлар ва қўшимча ҳақ:

  • оқсоқолларга — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарори билан;
  • бошқа ходимларга — худди шу тартибда, бироқ оқсоқол тақдимномаси асосида тўланади.

 

Эслатиб ўтамиз,фуқаролар йиғинининг штатдаги лавозимлари қаторига қуйидагилар киради:

  • фуқаролар йиғини раиси;
  • фуқаролар йиғини масъул котиби;
  • «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари;
  • фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • ҳарбий ҳисобга олиш бўйича мутахассис.

 

Иш тартиби

 

Фуқаролар йиғинларида 40 соатлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Ходимлар иш куни 7-00 дан 22-00 гача тақсимланадиган мослашувчан иш вақти тартибига эга бўлади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва ходимларининг иш жадвали уларнинг бевосита фуқаролар йиғини биносида бўлиш вақти кўрсатилган ҳолда умумий кўринадиган жойда осиб қўйилади.

 

Фуқаролар йиғини ходимларига ҳар йили бериладиган ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги - 24 иш куни.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 28.11.2017 йилда кучга кирди.    

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах