Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Самарқандда янги лойиҳа-қидирув ташкилоти очилади

07.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2017 йилдаги 945-сон «Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ҳузурида «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

 

Ҳужжат Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудларини архитектура ва шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишини тубдан яхшилаш, соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини ва илғор чет эл тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, замонавий техника ва технологияларни лойиҳалаштириш ва қурилишга жорий этиш, турар жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг замонавий турдаги, шу жумладан, экспериментал лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган.

 

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ДУК  «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотининг муассиси ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий вазифалари орасида:

  • ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларни лойиҳалаштириш ҳамда ҳудуднинг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
  • транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш;
  • умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимлари билан бирга, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • намунавий лойиҳалаштиришдан кенг фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни оптималлаштириш ва қийматини пасайтириш чораларини кўриш;
  • қурилишнинг илғор услубларини, замонавий ва энергия жиҳатдан самарали қурилиш материалларининг турларини лойиҳа ечимларига устувор татбиқ этиш;
  • илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштиришнинг замонавий, илмий жиҳатдан асосланган технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • лойиҳаларни энергия жиҳатдан тежамкор ва иқтисодий самараси юқори бўлган, илғор ва янги турдаги қурилиш материалларини қўллашни назарда тутадиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқиш;
  • халқаро стандартлар даражасида қўллашни назарда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • соҳага оид илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан изчил ҳамкорликни амалга ошириш.

 

«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК раҳбари бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Самарқанд вилоят ҳокимининг лойиҳа-қидирув ишлари бўйича ёрдамчиси ҳисобланади. Италия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа хорижий мамлакатлардан тажрибали лойиҳачи меъморларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳамда уларга сарф этиладиган барча харажатлар 3 йил мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қопланади.

 

«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўтишида таянч корхона ҳисобланади.

 

«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг ўз маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади. «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК директори Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.12.2017 йилда кучга кирди.    



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Анвар Иркаходжаев.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах