Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тошкент шаҳрида эри (хотини)ни прописка қилиш – маҳалла ва профилактика инспекторининг маълумотномасисиз

26.12.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинчалик прописка қилиш тартиби соддалаштирилди.

 

Ўзини ўзи бошқариш органи (маҳалла) ва профилактика инспекторининг (участка инспектори) биргаликдаги болалари бўлмаган эр-хотиннинг камида 1 йил биргаликда яшаганлиги тўғрисидаги маълумотномаси бекор қилинди. Илгари мазкур маълумотнома  бошқа шаҳарлик эр (хотин) томонидан пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка олиш учун хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига топшириладиган ҳужжатлар пакетига кирган (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга қаранг, 16.12.2012 йилдаги 41-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Бу – муҳим! Никоҳда камида 1 йил биргаликда яшаш тўғрисидаги талабнинг ўзи кучда қолди. Бу аввалгидек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 5-бандида (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонунга илова) кўзда тутилган.

 

Эндиликда камида 1 йил биргаликда яшаганлик факти фақат никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва паспорт маълумотлари асосида белгиланади.

 

Эслатиб ўтамиз, тақдим этиладиган ҳужжатлардан энди нотариал тасдиқланган нусхалар қилиш зарур эмас. Прописка олгандан кейин 1 йил мобайнида никоҳ бекор қилинган тақдирда у бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Самир Латипов.


 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах