Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Пойтахтда вақтинчалик прописка олиш таомили соддалаштирилди

26.12.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 йилдаги 1001-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (16.02.2012 йилдаги 41-сон ВМҚга 1-илова) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. 

 

Эндиликда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган фуқаролар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун нотариал тасдиқланган турар жойнинг ижара шартномасини ёки турар жойдан текин фойдаланиш шартномасини тузмасалар ҳам бўлади. Бунинг ўрнига улар юқорида кўрсатилган мақсадларда келганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, яқин қариндошлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳисобга қўйишда ҳам шартнома талаб этилмайди (батафсил – бу ерда).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Самир Латипов.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах