Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кичик бизнес кредитлари бўйича компенсациялар – 5 фоиз бандгача

04.04.2018

 

Президентнинг 29.03.2018 йилдаги ПҚ-3634-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишларига тузатиш киритилди.

 

Биринчидан, Жамғарма томонидан кичик бизнесга кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари камайди. Жамғарма кичик бизнесга кейинчалик кредит ажратиши учун тижорат банкларига ресурслар ажратмай қўяди. Бироқ ушбу муассасадан илгаригидек кафиллик (кредит миқдорининг 50%игача, аммо 2 млрд сўмдан кўп бўлмаган ҳажмда) ва қиймати 4 млрд сўмдан ошмайдиган миқдордаги фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация олиш мумкин.

 

Иккинчидан, миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларини компенсациялаш шартлари ўзгарди.

 

1,5 баравар миқдордан ошмайдиган фоиз ставкасига эга сўмдаги кредитлар расмийлаштирилганда қайта молиялаштириш ставкалари 5 фоиз бандгача компенсацияланади. Илгари эса қайта молиялаштириш ставкасига тенг кредит бўйича йўл қўйиладиган энг юқори фоиз ставкасида МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 40%игача компенсацияланар эди (яъни амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 14%ни ташкил этганда 5,6 фоиз бандгача – таҳр.). 

 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсияларига биноан ёш тадбиркорлар бошлаган лойиҳаларни амалга оширишга жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит олинган бўлса, банк харажатларини қоплаш учун компенсация 3 фоиз бандни ташкил этади.

 

Учинчидан, Жамғарма томонидан бериладиган кафолатларнинг энг кўп жами миқдори Жамғарма маблағларининг 10 баравари миқдори билан чекланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.03.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.