Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари МБга қандай молиявий ҳисоботларни тақдим этадилар

11.04.2018

 

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2994,  5.04.2018 й.) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

2018 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (бундан кейин – кредит ташкилотлари) МБга молиявий ҳисоботлар ва уларнинг электрон маълумотларини қуйидаги шаклларда тақдим этади:  

 

  • бухгалтерия баланси;
  • баланс ҳисоботи;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
  • капиталдаги ўзгаришлар;
  • берилган кредитлар ва кўрсатилган микролизинг хизматлари тўғрисида маълумот.

 

Юқорида кўрсатилган ҳисоботларнинг шакллари қарорга илова қилинган.

 

Молиявий ҳисоботлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача МБга тақдим этилади. Кредит ташкилотларининг раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади. Қоғозда расмийлаштирилган ҳисоботлар МБга «PDF» форматидаги нусхалар кўринишида сканерланган, асл нусхага мос келадиган барча белгилар сақланган ҳолда юборилади.

 

Молиявий ҳисоботларнинг электрон маълумотлари автоматлаштирилган ахборот тизими орқали шакллантирилиб, Банк тизими маълумотлар омборхонасига алоқа каналлари орқали юборилади. 

 

Коммуникация алоқаси узилганлиги ва техник воситаси носоз ҳолатда бўлганлиги сабабли ҳисоботлар ва электрон маълумотлар ўз вақтида юборилмаган ҳолларда «кечиккан» ҳисоботларга кечиктириш сабаблари кўрсатилган тушунтириш хати илова қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.07.2018 йилдан кучга киради. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах