Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Пенсия ёшини ошириш: тарафдор ва қаршилар

01.05.2018

Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириб, уни жаҳондаги ўртача даражага етказиш таклиф этилмоқда. Унинг муаллифлари бунинг учун қандай асос келтирмоқдалар?

 

Ҳозир Ўзбекистонда эркаклар 60 ёшда, аёллар 55 ёшда пенсияга чиқадилар. Пенсия ёшига етиб қолган айрим шахслар пенсияни сабрсизлик билан кутмоқдалар. Бошқалари эса, аксинча, бундан ваҳимага тушадилар, пенсияга чиқишни истамайдилар ва иложи борича кўпроқ ишлашга интиладилар. Шу сабабли мазкур ташаббуснинг тарафдорлари ҳам, қаршилари ҳам топилади.

 

Концепция муаллифлари пенсия ёшини ошириш фойдасини қандай далиллар билан исботламоқдалар?

 

Уларнинг маълумотларига кўра, жаҳонда эркаклар ва аёллар учун ўртача пенсия ёши 62 ёшни ташкил этади, бизда эса бу кўрсаткич 57,5 ёшга тенг. Қиёслаш учун жаҳоннинг турли мамлакатларидаги пенсия ёши даражаси жадвали келтирилган.   

 

 

Ўзбекистон

Қозоғистон

Белоруссия

Жанубий Корея

Буюк Британия

Япония

аёллар

55

58

55,6

60

60

65

эркаклар

60

63

60,6

60

65

65

 

Кўриб турганимиздек, Ўзбекистондаги пенсия ёши жаҳондаги энг қуйи ёшлардан бири ҳисобланади. Япония эса гендер жиҳатидан ҳам фарқламай, 65 ёшлик поғонани босиб ўтди. Яъни у ерда эркаклар ва аёллар бир хил ёшда пенсияга чиқадилар.  

 

Мамлакатимизда умумий аҳоли сонига пенсия ёшидаги шахслар сонининг фоизли нисбати ошиб бормоқда. 2025 йилга келиб у 11%лик даражага етади (2011 йилдаги 6,2%га қараганда). Шу муносабат билан ҳар йили пенсия тайинлашни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ўрта ҳисобда 16 минг фуқарога ортмоқда, 2025 йилга келиб эса ушбу кўрсаткич 300 минг даражасидан ошади. 2018-2025 йилларда Ўзбекистонда пенсия ёшидаги аҳоли улуши тахминан 1,2 млн кишигача кўпаяди.  

 

Буларнинг бари, тегишинча, Пенсия жамғармаси харажатлари ошишига олиб келади ҳамда пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Пенсия тўловлари бўйича мамлакатнинг иқтисодий фаол аҳолиси зиммасига тушадиган юк ортади. Пенсия ёшини ошириш, шу тариқа, мазкур муаммоларни ҳал этиш имконини беради. 

 

Пенсия ёшининг оширилиши пенсия миқдорлари ўртача даражаси ошишига ҳам имкон яратиши керак. Таклиф этилаётган рағбатлантирувчи тусдаги механизмлар орқали бунга эришиш мумкин: 35 йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг 2%ига ошириб борилади.  

 

Шу ўринда қуйидаги фикрни айтиб ўтмоқчимиз. Кўп ходимлар пенсия ёшига етишлари билан, ҳатто уларнинг розиликларини олмай туриб ишдан бўшатишларидан қўрқадилар. Аслида ишлашни давом эттиришни истайдилар, саломатликлари ва жисмоний куч-қувватлари ҳам етарли бўлади. Пенсия ёшининг оширилиши самарали меҳнат қилишда давом этишларига имкон беради.  

 

Концепцияда тартиб-таомил қандай ўтказилиши, пенсияга чиқиш ёшини қайси даражагача ошириш таклиф этилаётгани айтилмаган.

 

Фикримизча, ушбу масалаларни ҳал этишда қатор ижтимоий, демографик ва иқтисодий омилларни инобатга олиш лозим. Зеро пенсионерларнинг ишга жойлашиши осон эмас, кекса организм хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар ҳамма ерда ишни давом эттира олмайдилар. Тегишинча, меҳнат маҳсулдорлиги пасаяди. Иш берувчилар эса ёш мутахассисларни афзал кўриб, анча қатъий ёш чегарасини белгилайдилар. Бунинг устига, пенсияга кечроқ чиққан кўпчилик кишилар саломатликлари ёмонлашганлиги боис нормал ҳаёт кечира олмайдилар. Энг ёмони – ҳамма ҳам пенсия ёшига ета олмаслигида.

 

Шу сабабли янги ёш даражасини белгилашда фуқароларимизнинг ўртача яшаш муддатини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Давстатқўм маълумотларига кўра, 2016 йилда у ўртача 73,8 ёшни: эркаклар учун – 71,4 ёш, аёллар учун эса – 76,2 ёшни ташкил этади. Рақамлар янги ғоя фойдасини ёқламаётган кўринади.

 

Яна бир савол юзага келади: ташаббускорлар пенсия ёшини «босқичма-босқич ошириш» деганда нимани назарда тутмоқдалар? Бу 1–2 йил ичида тез амалга ошадими ёки жараён бир неча ўн йилликка чўзиладими? Пенсия ёши ҳар йили қанча ой ёки йилга оширилади? Фуқароларимиз яқин орада барча саволларига жавоб олишларига умид билдириб қоламиз.

 

Ленара Хикматова.


 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_Я :

2018-05-07 13:49:10

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_