Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фахрийлар асосий турдаги товарлар билан бепул таъминланади

07.05.2018


Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2018 йилдаги 317-сон қарори билан 1941–1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.


Мазкур шахсларга 2018 йил 1 майдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена товарлари, кийим-кечак ва пойабзаллар бепул берилади. Батафсил қаранг:

 

 

 

Белгиланишича, юқорида кўрсатилган фуқаролар Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2015 йилдаги «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 237-сон қарорига мувофиқ асосий турдаги товарларни олиш ҳуқуқига эга бўлсалар, уларни қарорда назарда тутилган тартибда оладилар.


 

Пенсия жамғармасига «Нуроний» жамғармаси, ИИВ ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда олувчилар рўйхатлари ҳар ойда шакллантирилишини таъминлаш топширилди.  

 

Жадвалда товарлар харид қилинишини молиялаштириш манбалари ва «Нуроний» жамғармаси уларни эгаларига етказиши керак бўлган муддатлар кўрсатилган.

 

Товарлар номи

Харидларни молиялаштириш манбалари

Эгасига етказиб бериш муддатлари

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари

Ҳар ойнинг 15 санасигача

Кийим-кечак ва пойабзалла

Республика бюджети маблағлари

1 октябрдан кечиктирмасдан (ҳар йили ёхуд товар турига қараб ҳар ҳар 2 йилда)


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_