Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Инвестиция лойиҳаларини бошқариш Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига юклатилди

25.06.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 21.06.2018 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3796-сон қарори имзоланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Хориждан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ижро этувчи агентликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича Лойиҳа офисининг функциялари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига юклатилди. Ижро этувчи агентликларнинг лойиҳаларни амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳлари (ЛАОГ) идора бўйсунувига ўтказилди. Лойиҳа офисининг қарорлари ижро этувчи агентликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун мажбурийдир.    

 

Лойиҳа офисига қўшимча вазифалар юклатилди. Улар сирасига ЛАОГлар фаолиятини тизимли равишда ўрганиш ҳамда мувофиқлаштириш; инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер (танлов) ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилиш; инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида молиялаштирилишини мониторинг қилиш ва бошқалар киради.

 

Лойиҳа офиси инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот киритиб боради.

 

Бунда ижро этувчи агентликлар қуйидагилар учун масъул бўлган инвестиция лойиҳаси буюртмачиси мақомига эга бўлади:

  • инвестиция лойиҳасининг натижаларига доир асосий талабларни белгилаш ва уни амалга ошириш самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларига эришиш;
  • инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер (танлов) ҳужжатлари қонун ҳужжатларида, зарур ҳолларда эса – ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • Лойиҳа офиси билан биргаликда инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг боришини таъсирчан мониторинг қилиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларида тасдиқланган параметрларга эришиш устидан назоратни амалга ошириш;
  • инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг оралиқ ва якуний натижаларини қабул қилиб олишни ташкил этиш.

 

Хорижий иштирокдаги инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида халқаро консультантлар жалб этилади. Амалдаги ЛАОГлар фаолияти самарадорлиги ўрганилади ва чуқур таҳлил қилинади, шу асосда келгусида уларнинг сони қисқартирилади (бирлаштириш ёки тугатиш орқали), ходимлар сони мақбуллаштирилади.

 

Хориждан молиялаштириладиган амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича лойиҳаларни бошқариш, шу жумладан давлат харидларини амалга ошириш ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида халқаро стандартлар жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_