Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ҳарбий хизматчилар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома 3 йил амал қилади

27.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 462-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таълим олиш учун умумий қабул сонидан 5%лик квота ажратилади, у Мудофаа вазирлиги (44%), ДХХ (30%), ИИВ (10%), Миллий гвардия (10%), ФВВ (3%), Президентнинг Давлат хавфсизлик хизмати (2%) ва Ахборот коммуникациялари вазирлиги (1%) ўртасида мутаносиб равишда тақсимланади.

 

Кимга тавсиянома берилади

 

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, тавсияномалар қуйидагиларга:

  • мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларига, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга, бевосита командирлари (бошлиқлари) тавсияномасига асосан улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун;
  • ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касаллик оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари фарзандларига берилади.

 

Бериш тартиби ва амал қилиш муддати

 

Тавсияномалар фарзандларнинг Ўзбекистоннинг битта олий таълим муассасасига бир марта кириши учун 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

 

Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликларда (идораларда) комиссия тузилади. Унинг таркибида камида 5 нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислар бўлади. Органга вазирлик (идора) раҳбарининг тегишли масалалар бўйича масъул ўринбосари бошчилик қилади.  

 

Ҳар йили март ойида комиссиялар командирлар (бошлиқлар)нинг таклифлари ва ҳалок бўлган офицерларнинг фарзандлари рўйхатини (15 мартгача тақдим этилади) кўриб чиқадилар. Йиғилиш якунлари бўйича баённома тузилади, тавсиянома олган ҳарбий хизматчиларнинг рўйхати тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. 1 майгача тавсиянома берилган фарзандларнинг рўйхати таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах