Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Нефрология ва буйракларни трансплантация қилиш маркази ташкил этилди

16.07.2018

Читать на русском языке

Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

Нефрология – буйрак касалликларига оид масалалар билан шуғулланадиган тиббиёт йўналиши. Гемодиализ – кўпинча «сунъий буйрак» деб аталадиган таомилдир. Сурункали буйрак етишмовчилиги касаллигининг оғир шаклларида буйракни кўчириб ўтказиш операциясига қадар гемодиализ ҳаётий зарур чора ҳисобланади.  

 

Сурункали буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморлар ҳисобини юритиш ва уларнинг мониторингини олиб боришнинг ягона электрон регистри механизмини жорий этиш режалаштирилган. Яқин уч ой ичида гемодиализ ускуналари ишга яроқлилиги текширувдан ўтказилади ва уларни таъмирлаш, алмаштириш ва гемодиализ муассасаларини кенгайтириш режаси ишлаб чиқилади. Республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда нефрология кабинети ва бўлимини жиҳозлаш стандартларини назарда тутувчи нефрология ихтисослиги бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланади. Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика ва минтақавий тиббиёт муассасалари кесимида гемодиализ олишга беморларнинг тенг миқдорда бириктирилишини таъминлайди.

 

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази) ташкил этилади. Белгиланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг нефрология ва гемодиализ бўлинмалари янги марказнинг минтақавий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг «нефрология» ва «болалар нефрологияси» мутахассисликлари бўйича янги йўналишлари очилади. Янги ташкил этилаётган Нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази негизида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида «Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси» кафедраси ташкил этилади.

 

«Соғлом авлод учун» фонди таклифига кўра кенг жамоатчиликнинг сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида «Ўзбекистон диализ жамияти» ННТ ташкил этилади.


Аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни жадал ривожлантириш мазкур хизматларни ривожлантиришнинг янги бир йўналиши бўлади. 2 ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харитаси» тасдиқланади:

  •  дастурий гемодиализ кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, шунингдек хусусий секторни ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар;
  • давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматлари кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни жорий этиш;
  • гемодиализ аппаратлари ва сарфлаш материаллари етказиб беришга зарур рухсатномалар беришнинг, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тизимини тубдан соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;
  • гемодиализ хизматлари кўрсатиш тартибини, уни амалга ошириш усулларини тартибга солишни, шунингдек ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш, ижро этиш ва тугатишни назарда тутувчи гемодиализ хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

Гемодиализни ўтказиш учун сарфлаш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ташкил қилиниши қарорни амалга оширишдаги яна бир йўналиш бўлади.

 

Олег Гаевой.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах