Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • 2021 йилгача мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда

2021 йилгача мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда

16.07.2018

Читать на русском языке

 

2015 йилда Ўзбекистон инновацион ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Глобал инновацион индекс рейтингида 122-ўринни эгаллади, 2016 ва 2017 йилларда кўпгина кўрсаткичлар мавжуд эмаслиги боис Ўзбекистон рейтингга киритилмади. Буларнинг бари инновацион ривожланишда тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

 

 Вазиятни ўзгартириш даркор. Бунинг учун 2021 йилгача Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясини, шунингдек уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Қуйидагиларни инновацион ривожлантириш стратегиясининг асосий вазифалари этиб белгилаш таклиф этилмоқда:

  • барча даражада таълим сифатини ошириш ва у билан қамраб олиш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлаш тизими мослашувчанлигини таъминлаш;
  • илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳияти ва самарадорлигини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг миқёсда жорий этиш учун фан, таълим ва бизнесни интеграциялашнинг таъсирчан механизмларини яратиш; 
  • инновациялар ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари давлат томонидан ва хусусий йўл билан молиялаштирилишини ошириш, инновацияларни молиялаштиришнинг замонавий шаклларини жорий этиш; 
  • ҳукуматнинг роли ва фаолият самарадорлигини ошириш, давлат бошқарувининг замонавий усуллари ва дастакларини жорий этиш;
  • мулкий ҳуқуқлар ҳимояланишини таъминлаш, рақобат бозорларини ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитларни яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
  • барқарор фаолият юритувчи инфратузилмани яратиш.

 

Стратегияни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, илмий доиралар ва хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва матбуот анжуманларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Вазирлик ва идоралар зиммасига мамлакатимизни Глобал инновацион индекс рейтингига киритиш учун зарур ахборотни халқаро ташкилотларга тақдим этиш вазифаси юкланади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_