Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қишлоқ туманларидаги якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йилгача барча солиқларни тўлашдан озод қилинади

17.07.2018

Читать на русском языке

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

 

«Йўл харитаси» Президентнинг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎзАда эълон қилинган қарори билан маъқулланди. 

 

Белгиланганидек: 

 

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (бундан кейин – Бандликка кўмаклашиш жамғармаси) учун 2018 йилда 150 миллиард сўм ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилади;
  • 2018 йил 15 июлдан бошлаб Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси (бундан кейин – Меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси) маблағларини шакллантириш манбалари Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига ажратмалари ҳажмларининг 5 фоиздан 10 фоизгача оширилиши ҳисобига кенгайтирилади;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг бўш қолдиқларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан тушадиган 50 фоиз миқдордаги даромадлар Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.

 

Давлат муассасалари шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари (бундан кейин – ҳудудий жамғармалар) ташкил этилади. 

 

 Қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгиланди:  

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;
  • маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
  • хайрия қилувчилар – жисмоний ва юридик шахслар, резидентлар ва норезидентларнинг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қуйидагилар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: 

 

  • айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун республиканинг тижорат банкларида кредит линиялари очиш;
  • ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

 

Ҳудудий жамғармалар даромад қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди, бўшаб қолган маблағлар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга йўналтирилади.

 

Шунингдек қарорда белгиланишича:

 

а) Бандликка кўмаклашиш жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва Халқ банки АТБда кредит линияларини очиш ва кейинчалик банклар томонидан янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадида йўналтирилади;

 

б) микрокредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар учун ажратилади:

  • шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;
  • хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;
  • қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;
  • туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар;

 

в) микрокредитлар ЭКИҲнинг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси, шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

 

Бунда микрокредитлар гаров таъминотисиз:

 

  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга,
  • меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга,
  • турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга,
  • кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига,
  • аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда ажратилиши мумкин.

 

Қарорда белгиланишича, қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади:

 

  • шунингдек ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан;
  • юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган яқин қариндошларини, шу жумладан, болалари ва невараларининг эр-хотинларини, ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини жалб қилишга ҳақли;
  • биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни ЭКИҲнинг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди.

 

2018 йил 1 августдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагиларга бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий этилади:

 

  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун харажатларни тўлаш учун – ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида;
  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида, ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида 12 ой давомида сақлаш шарти билан тўлаш;  
  • иш берувчиларга аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга – ҳар бир ходим учун ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида тўлаш.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидагиларни таъминлаш вазифаси топширилди:

 

  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратилишини;
  • Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида катта синф ўқувчилари учун улар эгаллашни хоҳлаган касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш курсларини ўтказишни назарда тутадиган касбга йўналтириш дастурини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилишини;
  • Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг тасдиқловчи маълумотлари ва фуқароларнинг аризалари асосида шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлган шахс сифатида ҳисобга олиш механизми жорий этилишини.

 

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_