Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкентда ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида кадрлар тайёрланади

24.07.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 20.07.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–3875-сон қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

 

Қуйидагилар «ММФИ» МТЯУ филиали фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун энг муҳим илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;
  • мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва илм-фан узлуксизлиги ва изчиллиги принципи, шунингдек, жаҳон таълим ҳамда илмий ҳамжамиятига мувофиқ равишда албатта интеграциялаштириш асосида ривожлантириш;
  • ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
  • педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ўқитишнинг педагогик услублари ва технологияларини фаол такомиллаштириш;
  • таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш.

 

Ўқитиш Ўзбекистон давлат таълим стандартларининг талаблари инобатга олинган ҳолда, бош муассаса томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича амалга оширилади.

 

«ММФИ» МТЯУ филиалига қабул квотаси манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинган ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, бош муассаса билан келишилган ҳолда тайёрланган, Иқтисодиёт вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

 

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, бош муассаса томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Битирувчиларга ўқиш тамомланганидан сўнг бош муассасанинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. Давлат грантлари асосида ўқиганлар республика ишлаб чиқариш-саноат тармоқлари ташкилотларида камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

 

Филиал қуйидаги манзилда жойлашади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси, 1-уй.

 

Филиалга бериладиган бинолар реконструкция қилинади ва жиҳозланади. Олий таълим муассасаси 2021 йил 1 январга қадар муддатда филиални жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Олий таълим муассасасининг маъмуриятига хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг институтда ишлашлари учун зарур ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришда ёрдам берадилар.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_